Бугун 22 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш тақиқланади

Жанубий Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш тақиқланади

Жанубий Корея ҳукумати йил охиригача Кореяда ит гўштини истеъмол қилишни 2027 йилгача бутунлай тўхтатиш бўйича махсус қонун жорий этишга рози бўлди, деб хабар беради Кazinform агентлиги The Korea Herald нашрига таяниб.

Президент маъмурияти ва ҳукмрон партия вакиллари итларни кўпайтириш ва сўйиш, шунингдек, ит гўшти етказиб бериш ва сотишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқишга келишиб олди.

Ўз фаолиятини ўзгартириш ёки тўхтатишга мажбур бўладиган корхоналарга давлат молиявий ёрдам кўрсатади.

Ўтган йили Кореяда истеъмол учун итлар етиштирувчи 3500 га яқин фермер хўжалиги рўйхатга олинган.

Улар мамлакатдаги 3000 га яқин ресторанларни ит гўшти билан таъминлайди.

Ўтган йили ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатда 18 ва ундан катта ёшдагиларнинг 64 фоизи ит гўштини истеъмол қилиш нотўғри деб ҳисоблайди.

Киритилди: 20:39 18.11.2023. Ўқилди: 1495 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!